Чироқчида фожиа: катта фарзанд вафот этди, отанинг аҳволи оғир

Чироқчида фожиа: катта фарзанд вафот этди, отанинг аҳволи оғир

Аввал хабар берганимиздек, Чироқчи тумани «Лангар» МФЙда яшовчи оиланинг етти нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланиб, вилоят марказидаги шифохоналарга ётқизилган эди.

18 ноябрь куни мазкур оила бошлиғининг турмуш ўртоғи Ю.У. вафот этганди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, санитария авиацияси хизмати орқали зудлик билан пойтахтдан ҳам малакали мутахассис чақиртирилиб, керакли тавсиялар олинди. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 20 ноябрь куни 09:30 да мазкур оиланинг катта фарзанди, 2006 йилда туғилган А.Т. ҳам вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига келтирилган оила бошлиғи, унинг турмуш ўртоғи ва катта ўғлига «Ботулизм касаллигининг оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Токсик нейропатия. Ўткир нафас етишмовчилиги I даражаси» ташхиси қўйилган эди.

Айни пайтда отанинг аҳволи ҳам ўта оғирлигича қолмоқда.

Оиланинг қолган тўрт нафар аъзоси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!