Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг тез ривожланаётган брендга айланди (ФОТО)

Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг тез ривожланаётган брендга айланди (ФОТО)

Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг оммабоп автомобиллар рўйхатига кириб, энг тез ривожланаётган брендга айланди.

Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг тез ривожланаётган брендга айланди (ФОТО)

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар яна бир бор Қозоғистон автомобиль бозори рейтингининг биринчи ўринларига чиқди. Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциациясининг (АКАБ) маълумотларига кўра, 2020 йил декабр ойида Қозоғистон автомобиль бозорида жами 2493 дона Chevrolet русумли автомобиллар сотилиб, мамлакат янги автомобиллар бозори умумий ҳажминиг 26,7% ташкил этди.

Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг тез ривожланаётган брендга айланди (ФОТО)

Қозоғистон автомобиль бозоридаги кенг танловга қарамай, 2020 йил давомида UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар сотишдаги улушини оширишда давом етмоқда ва энг кўп сотилган брендлар рейтингида юқори ўринларни эгаллаб турибди. Шундай қилиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Chevrolet яна Hyundai, Lada, Toyota ва Kia каби брендларни ортда қолдириб, ТОП-5 брендлари етакчисига айланди.

Энг кўп сотилган автомобиллар орасида биринчи ўринни Chevrolet Cobalt эгаллади, иккинчи ўринда Chevrolet Nexia сотилган. Худди шу моделлар 2020 йилнинг октябридан декабргача бўлган даврда энг оммабоп автомобиллар рейтингини эгаллади.

Chevrolet 2020 йилда Қозоғистонда энг тез ривожланаётган брендга айланди (ФОТО)

Козоғистонда 2020 йил IV чорак якунларига кўра, 2892 дона Chevrolet Cobalt ва 2615 дона Chevrolet Nexia автомобиллари сотилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!