Чемпионлар Лигаси. «Реал» Мадридда «Ливерпуль»ни таслим этди, Винисиусдан дубль. «Манчестер Сити» эса сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Чемпионлар Лигаси. «Реал» Мадридда «Ливерпуль»ни таслим этди, Винисиусдан дубль. «Манчестер Сити» эса сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган икки баҳс 6 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.

Чемпионлар Лигаси. «Реал» Мадридда «Ливерпуль»ни таслим этди, Винисиусдан дубль. «Манчестер Сити» эса сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Фото: Twitter / «Дарё»

«Реал» Мадридда «Ливерпуль»ни қабул қилди. Дастлаб 27-дақиқада Винисиус Жуниор ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада келиб, Марко Асенсио орадаги фарқни яна биттага оширди. Шу тариқа жамоалар танаффусга 2:0 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи 45-дақиқаликда ҳам иккита гол киритилди. 51-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартирган бўлса, 65-дақиқада Винисиус Жуниор дублни расмийлаштирди. Шу тариқа Зидан шогирдлари ўз уйида ғалабани тантана қилди.

«Реал»—«Ливерпуль» учрашувидаги голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Чемпионлар Лигаси. «Реал» Мадридда «Ливерпуль»ни таслим этди, Винисиусдан дубль. «Манчестер Сити» эса сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Фото: Twitter / «Дарё»

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Боруссия Д»ни қабул қилди. Учрашувда Пеп Гвардиола қўл остидаги «шаҳарликлар»нинг қўли баланд келди. Мезбонларнинг голларига Кевин де Брюйне ва Фил Фоден муаллифлик қилган бўлса, «Боруссия Д»нинг жавоб тўпи Марко Ройс ҳисобига ёзилди.

«Манчестер Сити»—«Боруссия Д» учрашувидаги голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Ҳар иккала жуфтликнинг жавоб баҳслари 14 апрель санасига белгиланган.

ЕЧЛ

1/4 финал, дастлабки баҳслари

6 апрель, сешанба

«Реал Мадрид» Испания – «Ливерпуль» Англия 3:1

Голлар: 1:0 – 27 Винисиус Жуниор, 2:0 – 36 Асенсио, 2:1 – 51 Салоҳ, 3:1 – 65 Винисиус Жуниор.

«Реал»: Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Васкес, Модрич, Каземиро, Асенсио (Вальверде, 70), Кроос, Винисиус Жуниор (Родриго, 85), Бензема.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Филлипс, Робертсон, Кабак (Фирмино, 81), Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Шакири, 81), Фабиньо, Салоҳ, Кейта (Тиаго Алькантара, 42).

Огоҳлантиришлар: Мане (39), Васкес (49), Тиаго Алькантара (56), Александер-Арнольд (83).

«Манчестер Сити» Англия – «Боруссия Д» Германия 2:1

Гол: 1:0 – 19 де Брюйне, 1:1 – 84 Ройс, 2:1 – 90 Фоден.

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Уокер, Стоунз, де Брюйне, Гундўғон, Бернарду Сильва (Габриэль Жезус, 59), Родри, Маҳрез, Фоден.

«Боруссия Д» – Ҳитц, Морей, Аканжи, Ҳуммелс, Геррейру, Беллинҳем, Жан, Кнауфф (Рейна, 63), Дауд (Дилэйни, 81), Ройс, Ҳоланд.

Огоҳлантиришлар: Жан (30), Беллингҳем (37).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!