Бухорода талончилик қилган муқаддам судланган шахс қўлга олинди

Бухорода талончилик қилган муқаддам судланган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жорий йилнинг 14 сентябрь куни номаълум шахс «Истиқлол» МФЙ ҳудудида фуқаро А.Н.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 100 минг сўм пули, Nokia мобил телефони ва велосипедини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Когон шаҳрида  яшовчи муқаддам судланган Р.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!