Бухорода фуқаро хонадонидан 135 гр “кўкнор хашаги” топилди

Бухорода фуқаро хонадонидан 135 гр “кўкнор хашаги” топилди

Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида, туманнинг “Биёсин” маҳалласида яшовчи, 1989-й.т. Г.Ж. нинг яшаш хонадони ва унга туташ бўлган қўшимча бинолар кўздан кечирилганда, омборхонасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 135,08 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Кўкнор хашаги” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!