Бухорода чет элга ишга кетмоқчи бўлганлар пулларидан айрилди

Бухорода чет элга ишга кетмоқчи бўлганлар пулларидан айрилди

Жондор туманида яшовчи 34 ёшли Б.Ф.нинг 2020 йил 09 март куни Бухоро шаҳар 1-сон ИИБга ёзган аризаси юзасидан ўтказилган текширувлар давомида, Шофиркон туманида яшовчи, “XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖнинг вилоят ҳудудий филиали раҳбари лавозимида ишлаган, 1975 йилда туғилган фуқаро Х.О Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган офисида Польша ва Латвия давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, 2019 йил февраль ойидан май ойига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро Б.Ф.дан 15.000.000 сўм, 2019 йил июнь ойида Жондор туманида яшовчи бошқа бир фуқаро, 1978 йилда туғилган А.Ҳ.дан 17.000.000 сўм пулларини олиб фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган. 

Ҳозирда Х.О.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!