Фақат тўғридан-тўғри мулоқот урушни тўхтатади - Си

Фақат тўғридан-тўғри мулоқот урушни тўхтатади - Си

ХХР раиси Си Цзиньпин Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотнинг тикланишигина ҳозирги можарони тўхтата олишини айтди, деб ёзади «Синхуа».

«Барча йирик давлатлар салбий энергия ўрнига ижобий энергия кўрсатсагина, бу можарода тезда ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин бўлади», деди Си Цзиньпин Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Хитой раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозирда халқаро ҳамжамиятнинг асосий саъй-ҳаракатлари можароларни тарқатмаслик, ўт очишни тўхтатиш ва кескинлашувнинг олдини олишга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!