Суд «Курд Элнур»ни уй қамоғига қўйиб юбормади

Суд «Курд Элнур»ни уй қамоғига қўйиб юбормади

Айрим доираларда «курд Элнур» номи билан танилган криминал авторитет Элнур Аббосов иши бўйича тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди.

Haqqin.az хабарига кўра, суд мажлисида айбланувчининг шахсий маълумотларига ойдинлик киритилган.

Айбланувчининг адвокати Рашад Мирмеҳдизода ҳимояси остидаги шахсни тергов изоляторидан уй қамоғига чиқаришни сўраган. Суд талабни қаноатлантирмаган. Суд жараёни 17 июль куни давом этади.

Аббосов шу йилнинг 7 январь куни йирик миқдордаги наркотик моддаларни ноқонуний савдосида гумонланиб қўлга олинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!