Бугундан бошлаб пойтахтда янги автобус йўналиши ташкил этилди

Бугундан бошлаб пойтахтда янги автобус йўналиши ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022.йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сонли қарорига асосан жамоат транспорти тизимини унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 16 август куни, яъни бугундан бошлаб 139-сонли "Бирлик мавзеси-Чилонзор метроси" янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда "Бирлик мавзеси"дан Кўркам, Кўкча Дарвоза, Назарбек, Журжоний, Фарҳод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали "Чилонзор метроси"га қадар, қайтиш йўналишида "Чилонзор метроси"дан Кичик ҳалқа йўли, Фарҳод, Журжоний, Учтепа кўчалари орқали "Бирлик мавзеси"га қадар соат 6:00 дан 21:15 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг "4-Автобус саройи" филиалига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони ИСУЗУ русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 3 та, якшанба кунларига 2 та этиб белгиланганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!