Бу қизиқ! Усмонийлар давридаги Рамазон анъаналари

Бу қизиқ! Усмонийлар давридаги Рамазон анъаналари

Ўн бир ойнинг султони Рамазони шариф Усмонийлар даврида ҳаяжон билан орзиқиб кутилган. Рамазон ҳилолини муждалаган хабарчиларга тилла бахшишлар бериларди.

Қарз дафтардаги исмлар ўчириларди

Усмонийлар даврида бой инсонлар нотаниш ҳудудларга бориб баққол ва савдогарлар, тегирмончилар, косибларнинг дўконига кирар, улардан қарз дафтарини сўрашарди. Имкони етганича қарз дафтарда номи ёзилганларнинг қарзини ўчириб, пулини тўлаб чиқиб кетарди. Қарзи тўланган одам ким қарзини узганини, қарзни тўлаган одам кимнинг қарзини тўлаганини билмасди.

Узоқ таътиллар уч ойларда бўларди

Ҳамма ишни йиғиштириб дам олиш Рамазон анъаналаридан эди. Усмонийлар давлатида мадрасаларда узоқ таътиллар Уч ойларда бериларди. Бу таътиллардан танлаб олинган талабалар ҳам билимини ошириш, ҳамда диний масалаларда халққа ёрдам бериш учун императорликнинг турли ҳудудларига жўнатиларди. Мадраса талабаларининг бу саёҳати бугунги кундаги Университет талабаларининг амалиёт ўташларига ўхшаб кетади.

Ифтор пайтларида эшиклар очиқ турарди

Усмонийлар даврида Рамазон ойида халқ дўсту ҳамроҳига ифторлик дастурхони ҳозирлашни катта ибодат сифатида қабул қилар, меҳмон қаршилашни интиқ бўлиб истарди. Рамазон бўйи хонадон эшиклари очиқ турарди. Шу тарзда йўлда қолган ва муҳтож бўлган ҳар қандай киши хоҳлаган уйига кирар ва ифтор дастурхонига қўшиларди. Бунинг учун таниш бўлиши шарт эмас ва ифторликка келганнинг кимлиги асло сўралмасди.

Арафа чечаги

Усмонийлар даврида ҳайитларнинг билхосса болалар учун алоҳида ўрни бўлган. Ҳайитлиги билан кўчада кезган болаларга Арафа чечаклари дейиларди. Усмонийлардан қолган Арафа чечаги атамаси ҳайитдан бир неча кун олдин харид қилинган ҳайитлик янги либосларни сабрсизланиб арафа куни кийиб айланиб юрган болажонларга нисбатан айтилган.

Умида Адизова тайёрлади

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!