Британия Украинага узоқ масофавий жанг қуролларини юбориши мумкин

 Британия Украинага узоқ масофавий жанг қуролларини юбориши мумкин

Даунинг-стрит ҳисоботига кўра, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Украина президенти Владимир Зеленский бугун бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Украинага Россия агрессиясини қайтариш учун зарур бўлган узоқ масофавий жанг қуролларни етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилган.

"Икки давлат етакчилари фронтдаги вазият ва Украина қуролли кучларининг сўровларини, жумладан тинч аҳолини ўққа тутишга халақит бериши мумкин бўлган узоқ масофавий жанг қуролларига бўлган эҳтиёжни муҳокама қилди", — деди Борис Жонсоннинг матбуот котиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!