Brent нефтининг нархи тушишда давом этмоқда

Brent нефтининг нархи тушишда давом этмоқда

Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг декабрдаги фьючерслари нархи 83 долларга арзонлашди. Нарх жорий йилнинг 11 январидан бери илк бор бу даражадан пастга тушди, деб хабар беради Kazinform «ТАСС»га таяниб.

Brent 2,6 фоизга пасайиб, бир баррел нархи 82,82 долларни ташкил қилди.

26 сентябр оқшомида нарх янада пасайди ва ҳозирда бир баррел нархи 82,69 долларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, ноябр ойида етказиб бериладиган WTI нефт фьючерс нархи 2,77 фоизга тушиб, 76,56 долларни ташкил қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!