Бойлар учун солиқ тартиби ўзгармайди

Бойлар учун солиқ тартиби ўзгармайди

Россия ҳукумати яқин олти йилда солиққа тортиш тартибини ўзгартиришни, шунингдек бойлар учун мол-мулк солиғини оширишни режалаштирмаган. 

Россия Федерацияси молия вазирлиги матбуот хизматига асосланиб, бу ҳақда ТАСС хабар беради. 

“Ҳукумат бойлар тўлайдиган мол-мулк солиғини ошириб бўлган. Молия вазири Антон Силуанов ҳукуматнинг қўшимча солиқ юки бўйича режалари борлигини маълум қилмаган. Аввал ҳам бу ҳақда бир неча маротаба айтилганидек, яқин олти йил ичида солиқ шартлари ўзгармайди” дейилади вазирлик пресс-релизидан келтирилган иқтибосда. 

Аввалроқ, РФ молия вазири Антон Силуанов “Первый канал“нинг “Познер” дастурига берган интервьюсида солиқ қонунчилигига ўзгартиш киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги, шундоқ ҳам солиқ ҳолати мўътадил эканлигини айтиб ўтган эди. 

Маълумот ўрнида, РФда мол-мулк солиғи кадастр қийматидан келиб чиқиб 3 даражали ставкада тўланади. Ушбу тартиб 2015 йилдан кучга кирган. Мисол учун, баҳоси 300 миллион рублдан қиммат ва 300 квадрат метрдан ошган кўчмас мулк 2 фоиз ставкали солиққа тортилади.

Manba: uza.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!