Бошқирдистондаги автомагистралда деярли 40 та машина тўқнашди

Бошқирдистондаги автомагистралда деярли 40 та машина тўқнашди

Бошқирдистоннинг Аургазинск туманидаги магистраль йўлда кучли қор бўрони туфайли деярли 40 та машина иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. 

Бу ҳақда 24 февраль, чоршанба куни Бошқирдистоннинг бош давлат транспорт инспектори Динар Гилмутдинов маълум қилди. 

«Маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:00 да Уфа-Оренбург магистраль йўлининг 79 дан 81-км гача бўлган қисмида – Аургазинск туманида 39 та транспорт воситаси қор бўрони, кучли шамол ва туман сабабли тўқнашди», дейилади хабарда. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимининг сўзларига кўра, бахтсиз ҳодисалар натижасида ўн киши тан жароҳати олган, уларнинг иккитаси вояга етмаганлар - 16 ва 12 ёшли қизлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!