Боливия пойтахти аҳолиси CОVID-19 сабаб бадбўй ҳид ичида қолди

Боливия пойтахти аҳолиси CОVID-19 сабаб бадбўй ҳид ичида қолди

Боливия пойтахти Ла-Пас қалин тутун билан қопланди.

Маълумотларга кўра, ушбу тутун CОVID-19дан вафот этганларнинг жасадлари ёқиладиган крематориялардан чиқмоқда.

Қайд этилишича, шаҳарда ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашган.

Нафас қисилишидан шикоят қилаётган аҳоли эндиликда ҳокимиятдан крематорияни бошқа жойга кўчиришни сўрамоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, Боливияда пандемия бошлангандан бери 35 мингдан ортиқ инфекция ҳолатлари қайд этилган. Мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган.

«Бу тутун жуда ҳам ёмон ҳидга эга. Кулларнинг ҳаммаси уйларимиз устига тушади, шамол эса уни ҳамма жойда кўтаради. Ҳокимиятдан крематорияни уй-жойдан узоқлаштиришни сўраймиз», дейди Ла-Пасда яшовчиси Антонио Чукимиа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!