Бокс бўйича Баҳодир Жалолов ҳамда Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов ҳамда Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ, Бокс бўйича Баҳодир Жалолов ҳамда Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Спорт вазирлиги тизимидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади.

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби - Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби, Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби - Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби этиб қайта номланади.

Ихтисослаштирилган спорт мактабларининг янгиланган уставлари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.

2024 йил 1 сентябрга қадар:

ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув режалари ишлаб чиқилади. Ўзбекистон тарихи ва инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши ҳамда умумлашган табиий фан ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилади;

ихтисослаштирилган спорт мактабларига хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади.

Спорт мактабларида ўқув-тарбия жараёни 5-11-синфлар доирасида махсус таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.

Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-11 ёшдаги ўқувчи- спортчиларни ҳам 1-4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади.

Ихтисослаштирилган спорт мактабларининг қабул жараёнларига халқаро ва маҳаллий тренер-селекционерлар жалб қилинади.

Ўқувчи-спортчиларга таълим бериш жараёни ҳар бирида ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлмаган, бироқ 24 нафардан ортиқ бўлмаган синфларда амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Мактабларда қўшимча ўқув ва спорт тўгараклари ташкил этилади ҳамда терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинлари, республика ва халқаро миқёсдаги нуфузли спорт мусобақалари ўтказиб борилади.

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади. Устамаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига тўлаш тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!