БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

2 декабрь куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказади.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!