БМТ: “Яманда 2.000.000 бола оч қолмоқда”

БМТ: “Яманда 2.000.000 бола оч қолмоқда”

Яманда камида икки миллион бола тўйиб овқатланмайди.

Бундай маълумотлар БМТ томонидан эълон қилинди.

Таъкидланишича, беш йиллик уруш ва иқтисодий таназзул натижасида мамлакат дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозга дучор бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли вазият янада ёмонлашган мамлакат аҳолисининг деярли 80%и гуманитар ёрдамга муҳтож.

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2015 йилдан бери қуролли тўқнашув давом этмоқда, бунинг натижасида уч миллионга яқин одам қочқинга айланган. Мамлакатдаги тиббиёт муассасаларининг ярми ишламайди, шунингдек, ичимлик суви етишмайди.

“Ямандаги болалар ва катталарнинг аҳволи жуда ачинарли. Озиқ-овқат хавфсизлиги жуда паст. Пандемия келиши билан вазият кескин ёмонлашди”, дейди шифокор Али Яҳё.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!