БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни тўхтатди

БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни тўхтатди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистонга бўлган “ишончсизлик” туфайли гуманитар ёрдам кўрсатишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистондаги вазият туфайли жўнатилиши режалаштирилган ёрдамларни вақтинча тўхтатди. Аммо ташкилот мамлакатдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Афғонистонда ишлашни давом эттириш ниятида”, дея маълум қилинди миссияда.

Шунингдек, ташкилот расмий вакили Кун Ли Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ходимларининг хавфсизлиги таъминланган тақдирда Афғонистондаги гуманитар миссия давом этишини маълум қилган.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурида Афғонистондаги вазиятни “гуманитар фалокатнинг барча белгиларига эга”, дея ҳисоблашади. Улар, шунингдек, бугунги кунда ҳар учинчи афғонистонлик озиқ-овқат танқислигидан қийналаётганини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!