Бишкекда фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Бишкекда фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда фавқулодда ҳолат бекор қилинди, деб хабар бермоқда РИA Новости.

Маълум қилинишича, республика парламенти депутатлари бир овоздан истеъфога чиққан президент Сооронбай Жеенбеков томонидан оммавий норозиликлар фонида жорий қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг республикада оммавий норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашув ва тартибсизликлар натижасида 1200 дан ортиқ одам жароҳат олди.

Намойишлар орасида тўрт минтақа раҳбарлари, мамлакат бош вазири, Бишкек мэри ва бошқа бир қатор расмийлар ўз лавозимларини тарк этишди.

9 октябрь куни Жеенбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Республика парламенти фармонни маъқулламади. 12 октябрь куни давлат раҳбари пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий этилганлигини қайта эълон қилди.

15 октябрь куни Жеенбеков истеъфога чиқди. Мамлакат парламенти ушбу масалани жума куни кўриб чиқиши керак.

Aйни пайтда, Бош вазир Садир Жапаров, давлат раҳбарининг ваколатлари унга тўлиқ берилганлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!