Билл Гейтс: “Коронавирус вакцинаси ҳам хавфли бўлиши мумкин!”

Билл Гейтс: “Коронавирус вакцинаси ҳам хавфли бўлиши мумкин!”

Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирус инфекциясига қарши хавфли вакциналар дунёда кенг тарқалиши мумкинлигидан қўрқмоқда, чунки улар зарур синовлардан ўтмаган ва шунинг учун хавфлидир, деб ёзади Wired нашри.

“Вакциналар пойгаси" туфайли баъзи мамлакатларда ҳукуматлар хавфли ва самарасиз дори воситаларини маъқуллаши ва ишлаб чиқаришни бошлашлари мумкин”, дейди Гейтс "Дунёнинг бирон бир жойида вакцинация тўлиқ тартибга солинмасдан туриб тадбиқ этилишидан қўрқмоқдаман”, деб таъкидларкан.

Унинг сўзларига кўра, бу Хитойда ёки Россияда бўлиши мумкин.

Гейтс, вакцинациянинг учинчи (якуний) босқичи натижаларидан қатъи назар, унинг ножўя таъсирларини аниқлаш учун уч-тўрт ой вақт кераклигини айтмоқда.

 

Хусусан, CОVID-19 препаратининг баъзи аутоиммун касалликларга мослигини текшириш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!