Берлинда фожиа: автомобиль одамлар устига бостириб борди

Берлинда фожиа: автомобиль одамлар устига бостириб борди

Берлинда автомобиль ҳайдовчиси 26 июль куни эрталаб оломон орасига кириб кетди. Бу ҳақда шаҳар ёнғин бошқармаси твиттердаги саҳифасида хабар берди.

Хабарга кўра, автомобиль йўлдан чиқиб, Чарлоттенбург туманида жойлашган Харденбергплатц яқинидаги пиёдалар йўлагига чиқиб кетган. Aвтофалокат натижасида 7 киши жабрланган, уч кишининг аҳволи оғир.

Ҳодиса сабаблари полиция томонидан аниқланмоқда. Ёнғин хизматининг 60 ходими воқеа жойида ишламоқда, қутқарув вертолётлари жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!