Байрутдаги портлашнинг сабаби коррупция эканлиги айтилмоқда

Байрутдаги портлашнинг сабаби коррупция эканлиги айтилмоқда

“Ливандаги коррупция туфайли Байрут портида портлаш юз берди”, дея маълум қилди Бош вазир Ҳасан Диаб фуқароларга қилган мурожаатида.

"Портда содир бўлган портлашга коррупция сабабли бўлган", деб таъкидлаган Диаб “AL-Mayadeen” нашри томонидан тарқатилган баёнотда.

4 август куни Ливан денгиз базаси яқинидаги Байрут денгиз порти ҳудудида вайронкор портлаш юз берди. Портлаш тўлқини пойтахтдаги кўплаб  уйларни, машиналарни, деразаларни синдириб, бузиб юборди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, портлашга 2014 йилда божхона томонидан мусодара қилинган 2750 тонна аммиакли селитра сабаб бўлган.

Портлаш 160 га яқин кишини ҳаётдан олиб кетган, 6 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!