Батафсил! Оҳангаронда аёл киши бошқарган "Спарк" ариққа тушиб кетди (ВИДЕО)

Батафсил! Оҳангаронда аёл киши бошқарган "Спарк" ариққа тушиб кетди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда “Оҳангаронда "Спарк" автомобили кўлга тушиб кетибди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.

 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.

Ҳодиса жорий йилнинг 25 май куни соат 12:30 ларда, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри, Охунбобоев кўчасида содир бўлган. Суриштирув давомида аниқланишича, ҳайдовчи, 1971 й.т. М.Ҳ. (аёл) ўзига тегишли бўлган “Спарк” русумли транспорт воситасида шаҳарнинг Охунбобоев кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида руль бошқарувини йўқотган ва автомобиль ариққа тушиб кетган.

Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси ариқдан чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!