Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

«Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.

Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ  ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Идоравий алоқа марказлари томонидан мурожаатлар 20 дақиқа мобайнида қабул қилинади.

Идоравий алоқа марказлари, жумладан,мурожаатларни қабул қилиш ва уларни тегишлилиги бўйича идоравий алоқа марказларига йўналтириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар бериш ва сўровларни қайта ишлашни амалга оширади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!