Австралия Хитойни киберҳужумларда айблади

Австралия Хитойни киберҳужумларда айблади

Австралия радиотехника мудофаа бошқармаси АПТ40 хакерлар гуруҳининг мамлакат хусусий ва давлат тармоқларини бузишга қаратилган такрорий уринишлари ҳақида ҳисобот тайёрлади.

Ҳисоботга кўра, ушбу гуруҳ Хитой давлат хавфсизлик хизмати кўмаги билан зарарли киберҳужумларни амалга оширмоқда.

АПТ40 муқим бир ҳудудни эгалламаган, аксинча жойларини тез ўзгартиради ва мослашади. Гуруҳ жамоат мулки бўлган заиф инфратузилмадан фойдаланишни афзал кўради.

Гуруҳ Австралия компаниялари ва давлат идоралари серверларига ҳужум қилиш учун мунтазам равишда бузилган ёки офис қурилмаларидан фойдаланади. Вақти-вақти билан улар ўз операцияларида сотиб олинган ёки ижарага олинган инфратузилмаларни ҳам қўллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!