Атакама чўлида икки миллион ёшдаги метеоритлар топилди

Атакама чўлида икки миллион ёшдаги метеоритлар топилди

Икки миллион ёшдан ошиқ метеоритларнинг иккита намунаси геологлар томонидан Атакама чўлларига қилинган экспедиция пайтида топилди, дея хабар беради "Российская газета".

Чўл Чилида жойлашган бўлиб, экспедиция вақтида бир гуруҳ олимлар 388 метеоритни тўплашга муваффақ бўлишди, аммо Эль Медано ҳудудида жойлашган 54 та намуналар алоҳида аҳамиятга эга.

Бу метеоритларнинг ўртача ёши 710 минг йилни ташкил қилади. Топилган самовий жисмларнинг 30 фоизининг ёши бир миллион йилдан ортиқ ва фақат иккита намунанинг ёши икки миллиондан ортиқ эканлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!