"Арсенал" "Манчестер Сити" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Арсенал" "Манчестер Сити" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити"нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Жезус "Aрсенал"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Goal.

Манбага кўра, Лондон клуби футболчи учун талаб қилинадиган 50 миллион еврони тўлашга тайёр. Aввалроқ, ҳужумчига "Челси" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

25 ёшли Жезус ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!