Арнольд Шварценеггер автофалокатга учради

Арнольд Шварценеггер автофалокатга учради

Америкалик актёр ва Калифорния собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер автофалокатга учради. Бу ҳақда ТМЗ хабар бермоқда.

Актёр ўзининг йўлтанламасини ҳайдаб кетаётган эди. У аёл киши бошқараётган Toyota Prius русумли автомашина билан тўқнашган.

Шварценеггер машинасида хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилган. Аниқлик киритилишича, актёр жароҳат олмаган. Бошқа машинадаги аёл касалхонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!