Арманистон Пашинянга ултиматум қўйди ва сешанбага муҳлат берди

Арманистон Пашинянга ултиматум қўйди ва сешанбага муҳлат берди

Ереван марказида митинг ва юриш ўтказган Арманистон сиёсий мухолифати кучлари бош вазир Никол Пашиняндан истеъфога чиқишни ултиматум тарзида талаб қилди.

"Биз Пашинян сешанба куни (8 декабр) соат 12:00гача истеъфога чиқишини талаб қиламиз.  Агар у кетмаса, бутун мамлакат бўйлаб норозилик акцияларини бошлаймиз", - деб эълон қилди "Дашнакцутюн" партияси вакили Ишхан Сагателян.

Аввалроқ Еревандаги Озодлик майдонида мухолифат тарафдорлари Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб кўпминг кишилик митингга чиқишди. 

«Бугун янги шиорни эълон қиламиз: "Арманистон хоин Николасиз"», — деди мамлакат мухолиф партияси вакили Гегам Манукян.

10 ноябрда Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнот имзоланганидан буён Арманистонда Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинган митинг ва намойишлар бўлиб ўтмоқда. Баёнот шартларига мувофиқ, Қорабоғ ҳудудининг катта қисми Боку назоратига ўтди. Мухолифат ушбу келишувни Арманистоннинг таслим бўлиши деб ҳисобламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!