Арманистон Мудофаа вазири истеъфо берди

Арманистон Мудофаа вазири истеъфо берди

Арманистоннинг “Аравот” нашри мамлакат Мудофаа вазири Давид Тоноян бугун истеъфо бергани ҳақида хабар тарқатди. 

Хабарда айтилишича, Тонояннинг ўрнига бош вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Вагаршак Арутюняннинг тайинланиши кутилмоқда. Арутюнян 1999-2000 йилларда Арманистон Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган. 

Арманистонда Қуролли кучлар Тоғли Қорабоғдаги муваффақиятсизлиги учун қаттиқ танқид қилиб келинмоқда. 

Бош вазир Никол Пашинян танқидларга қарамай истеъфо ҳақида ўйламаётганини айтди, бироқ унинг сафдошлари бирин-кетин ишдан кетяпти: аввалида Ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян, ундан кейин Фавқулодда вазиятлар вазири Феликс Цолакян истеъфо берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!