Арманистон бош вазири ва унинг бутун оиласи коронавирусга чалинди

Арманистон бош вазири ва унинг бутун оиласи коронавирусга чалинди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян CОВИД-19 коронавирус инфекциясини юқтирганини билдирди. Бу ҳақда "интерфакс" хабар берди.

"Кеча менинг коронавирус учун тестим ижобий эканлиги аён бўлди. Менда симптомлар йўқ эди, аммо ҳарбий қисмларга ташриф буюришни режалаштирганлигим сабабли ташрифдан олдин тест топширишга қарор қилдим ва менда вирус борлиги аниқланди", — деб ёзди Пашинян душанба куни фейсбукдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, бутун оиласи ҳам коронавирусга чалинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!