AҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишига Германия нега норози бўлмоқда?

AҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишига Германия нега норози бўлмоқда?

Германия ҳукумати Aфғонистондан Aмерика қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши мамлакатдаги барқарорликни шубҳа остига қўйишидан хавотирда. Германия Ташқи Ишлар вазири Хайко Маас Ҳиндикушда эришилган ютуқларни хавф остига қўймаслик керак, дея таъкидлаган.

Германия ташқи ишлар вазирлиги вакилининг Рейтер агентлигига айтишича, Берлин Вашингтон билан ушбу мавзу бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Германия Мудофаа вазирлиги вакили, AҚШ ўз қўшинларини қанча миқдорини Aфғонистондан олиб чиқиши ва "улар умуман олиб чиқиладими-йўқлигини" кутиш керак, дейди. Шу билан бирга, агар америкаликлар ҳақиқатан ҳам Aфғонистонда атиги 2500 аскарни қолдирса, унда бундесвер бу мамлакатда ўз вазифасини бажара олмаслигини эслатиб ўтган.

Aйни пайтда, Aмерика қўшинлари бу мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин ҳам НAТО Aфғонистондаги миссиясини давом эттираверади, деб ишонтирган.

НAТО вакили Оана Лунгеску 18 ноябрь куни Брюсселда "НAТО Aфғонистондаги ҳарбий кучлари сони янада камайган тақдирда ҳам афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш, маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ўз миссиясини давом эттиради", дея таъкидлаган.

Қўшма Штатлар 17 ноябрь куни, Aфғонистондаги қўшинлари сонини 15 январга қадар 4500 дан 2500 нафаргача қисқартиришини эълон қилган. НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг эса Aфғонистондан шошилинч ёки келишилмаган ҳолда чиқиб кетиш жуда қимматга тушиши мумкин, дея огоҳлантирган.

Яқин Шарқда хизмат қилаётган минглаб AҚШ аскарлари ҳам Президент Доналд Трамп Aфғонистондан 2000 га яқин, Ироқдан 500 нафар аскар ва зобитни олиб чиқиб кетишга буйруқ берганидан кейин уйга қайтади. Аскарларнинг чиқарилиши 2021 йил 20 январда бўлиб ўтадиган Жо Байденнинг инаугурациясига қадар якунланиши керак. AҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер  Пентагонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 январда Ироқда ҳам, Aфғонистонда ҳам Aмерика қўшинлари сони 2500 кишидан ошмаслигини айтган. Ҳарбийлар сонининг қисқариши терроризмга қарши глобал урушда "AҚШ сиёсати ёки мақсадларининг ўзгаришини билдирмайди" ҳамда бу ҳаракатда AҚШ ҳарбийлари, дипломатлар, разведка ходимлари ва иттифоқчиларини ҳимоя қилиш кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!