АҚШда супермаркетлардан бирида кассир ўлдирилди. Воқеага сабаб ниқоб тақиш

АҚШда супермаркетлардан бирида кассир ўлдирилди. Воқеага сабаб ниқоб тақиш

АҚШнинг Жоржия штатида супермаркетлардан бирида ҳимоя ниқобини тақиш билан боғлиқ можаро сабабли отишма содир бўлди. Дўконнинг кассири ўлдирилган.

Қайд этилишича, 30 ёшли эркак озиқ-овқат дўконига борган, касса олдида эса у кассир билан ниқоб тақиш тўғрисида тортишган. Гумонланувчи ҳеч нарса сотиб олмасдан дўкондан чиқиб кетган, аммо тез орада қайтиб келиб ўқ узган.

Кейин қуролланган киши ва супермаркетнинг қўриқчиси ўртасида отишма бўлди. Унда ҳар иккала тараф ҳам яраланган. Ҳодиса иштирокчиларининг барчаси касалхонага ётқизилди. Кассир тиббий муассасада вафот этган, ҳужум қилган шахс ва қўриқчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Жиноят иши бўйича тергов бошланди. Маълумки, Қўшма Штатларда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар, агар турли даражадаги қонунлар, қоидалар ёки органларнинг қоидалари талаб қилмаса, ниқоб тақишлари шарт эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!