AҚШ иқтисодиёти 3,4 фоиз ўсди

AҚШ иқтисодиёти 3,4 фоиз ўсди

AҚШ Савдо вазирлиги 2023 йил октябрь-декабрь ойлари учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдори бўйича эълон қилган якуний маълумотга кўра, мамлакат иқтисодиёти ҳисобот даврида 3,4 фоиз кўтарилгани маълум бўлди.

Қўшма Штатлар айни йўналишда 2022 йил 1,9, ўтган йил эса 2,5 фоиз ўсиш кўрсаткичини қайд этган.

Мутахассислар айтишича, ижобий ўзгариш, биринчи навбатда, истеъмол, шунингдек федерал, штат ва маҳаллий ҳукумат харажати, экспорт, нотураржой ва турар-жойга доимий инвестиция ўсиши ҳисобига таъминланди. Худди шу даврда товар-моддий захирага хусусий инвестиция қисқарган, импорт миқдори ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!