АҚШ генерали қўл остидагиларни Хитой билан урушга тайёрланишга чақирмоқда

АҚШ генерали қўл остидагиларни Хитой билан урушга тайёрланишга чақирмоқда

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Майк Минихан ўз қўл остидагиларига Қўшма Штатлар икки йилдан кейин Хитой билан урушга киришиши ҳақида эслатма юборди.

Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.

“Умид қиламанки, мен хато ўйлаяпман. Интуициям менга 2025 йилда жанг қилишимизни айтмоқда”, — дейилади хабарда.

Миниханнинг сўзларига кўра, Хитой расмийлари Тайвань устидан назоратни ўз қўлига олиш учун келаси йили АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан фойдаланишга ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!