Apple коронавирус сабабли Хитойдаги дўконларини ёпди

Apple коронавирус сабабли Хитойдаги дўконларини ёпди

Apple компанияси коронавирус тарқалиши шароитида 9 февралгача Хитойдаги дўконлари ёпилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, бундай профилактик чоралар жамоат гигиенасини таъминлаш учун амалга оширилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурмонлари сони 259 кишига етди. Айни пайтда касалланиш ҳолати 11 791 кишида тасдиқланган. Улардан 1795 нафари оғир ҳолатда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Apple, Huawei, Xiaomi ва Lenovo коронавирус туфайли Россияга смартфонлар етказилишини кечиктиргани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!