Антониу Гутерриш: янги қуролланиш пойгаси аллақачон бошланган

Антониу Гутерриш: янги қуролланиш пойгаси аллақачон бошланган

Дунёда янги қуролланиш пойгаси, аллақачон, авж олган, қуролсизланиш бўйича шартномалар таҳдид остида қолмоқда.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш баёнот берди.

“Биз янги қуролланиш пойгасининг гувоҳи бўлиб қолмоқдамиз. Ўтган асрда тузилган қуролсизланиш бўйича шартномалар таҳдид остида”, деди Гутерриш 77 йил аввал атом бомбасига учраган Хиросимага ташрифи чоғида.

Бош котиб ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича иштирокчи мамлакатларнинг Нью-Йоркда, БМТ қароргоҳида ўтаётган конференциясида ижобий натижага эришилишига умид билдирди. “Мен тўғри йўналишдаги ҳаракатни кўряпман”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йил 6 ва 9 августда Хиросима ва Нагасакига АҚШ томонидан атом бомбаси ёғдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!