Антиқа тақиқ! Энди Япония аҳолиси аттракционларда қичқирмай учади

Антиқа тақиқ! Энди Япония аҳолиси аттракционларда қичқирмай учади

Японияда тематик парклар ассоциацияси аттракционларда учувчилардан қичқирмасликни сўраб мурожаат қилмоқда. Ушбу ғаройиб тартиб мамлакатнинг бир қатор катта истироҳат боғларида жорий қилинди.

Шунингдек, истироҳат боғига ташриф буюрувчилар ниқобда юришлари, боғ хизматчилари эса улар билан ижтимоий масофани сақлаши керак.

Янги тартиб ташриф буюрувчилар саломатлиги учун ўрнатилган бўлса-да, у кўпчиликка хуш келмади. Хусусан, Fuji-Q Highland парки ходимларига ташриф буюрувчилардан кўпгина шикоятномалар келиб тушди. Уларда аттракционларда уча туриб қичқармай бўлмаслиги айтилган эди. 

Шикоятларга жавобан ташкилотчилар инсонларнинг американча “горка”ларда овоз чиқармай учаётганлиги тасвирланган видеони намойиш қилди. Видео “Илтимос, ўз қалбингизда қичқиринг”, деган ёзув билан тугайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!