Антиқа жазо: Ҳиндистонда карантинни бузаётганлар коронавирусдан даволанаётган шифохоналарда ишлашга мажбур қилинади

Антиқа жазо: Ҳиндистонда карантинни бузаётганлар коронавирусдан даволанаётган шифохоналарда ишлашга мажбур қилинади

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳри маъмурияти карантинни бузган одамларни коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга мажбурлайди

Санитария-эпидемиологик талабларга амал қилмаётганлар ва ниқоб тақишни рад этаётганлар коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохоналарда ва полиция блокпостларида ишлатилади. Улар коронавирусга қарши курашнинг олд сафларида камида 3 кун ўтказишларига тўғри келади. Бундан ташқари, қоидабузарлар жарима ҳам тўлайди.

Ушбу жазо Мадхья-Прадеш штатидаги коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида киритилмоқда. Штат маъмуриятида таъкидланишича, хонадонма-хонадон юрилиб, коронавирус аломатлари борлар кўздан кечирилади. 

Ҳиндистонда коронавирусга қарши кураш чораларига кўра жамоат жойлари ёки иш жойида ниқоб тақиш мажбурий қилинган. Охирги маълумотларга кўра, мамлакат коронавирусга чалинганлар сони бўйича 3-ўринга чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!