Aнгела Меркел канцлер сифатида сўнгги марта Путин билан учрашди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди

Aнгела Меркел канцлер сифатида сўнгги марта Путин билан учрашди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди

Германия канцлери Aнгела Меркел бугун Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади, Aнгела Меркел эса қонунчиликка кўра янги муддатга номзодини қўя олмайди. Натижада, Германияда унинг 15 йиллик бошқарувидан сўнг ҳокимиятга янги Канцлер келади.

Демак, бугун Путин билан 3 соатга чўзилган музокаралардан сўнг томонлар журналистлар саволларига жавоб беришди.

Қуйида Германия канцлери Aнгела Меркелнинг жавобларидаги энг муҳим жиҳатларини келтирамиз:

— Орадаги бир қанча тушунмовчиликларга қарамасдан, биз доимо Россия билан мулоқотда бўлдик ва умид қиламанки бунда ўз муносиб ҳиссамни қўша олдим;

— Толибоннинг Aфғонистонда назоратни қўлга олиши асабийлаштирувчи ҳолат. Бизнинг устувор мақсадимиз Германияга ёрдамлашган афғонларни қутқаришдир;

— Мен Владимир Путиндан, Россия ва Толибон ўртасидаги музокаралар чоғида инсонпарварлик масалаларига эътибор қаратишини сўрадим;

Украина масаласидаги жараёнларда турғунлик бор, "Нормандия формати" ишида ортга кетиш кузатилмоқда, аммо ушбу форматдан воз кечиш керак эмас;

— Биз Россия Украина орқали табиий газ транзитини 2024 йилдан сўнг ҳам давом эттириши керак, деб ҳисоблаймиз;

— Немис нотижорат ташкилотларининг "persona non grata" рўйхатига киритилганидан ҳафсаламиз пир бўлди, улар ушбу рўйхатдан чиқарилиши фойдали бўлади;

— Биз Навальныйга чиқарилган ҳукмни қабул қилиб бўлмас, деб ҳисоблаймиз. Мен унинг озод этилишини талаб қилдим. Биз бундан кейин ҳам бу ишни диққат билан кузатишда давом этамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!