Андижонлик оила фожиага йўлиқди: эр-хотин ҳалок бўлди

Андижонлик оила фожиага йўлиқди: эр-хотин ҳалок бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 5 май куни Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли Х.К. ўзининг Дамас русумли автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли Ж.А. бошқарувидаги НОWO русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Дамас автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Шунингдек қолган йўловчилари, ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!