Андижонда чет эл фуқаролари қўлга олинди. Жиноий иш қўзғатилди

Андижонда чет эл фуқаролари қўлга олинди. Жиноий иш қўзғатилди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 05 март куни соат 18:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, 36 ёшли Элёрбек М.,  Қирғизистон Республикаси фуқароси 48 ёшли Умар Р., билан Асака тумани “Кужган” МФЙ., ҳудудида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 18 000 АҚШ доллар эвазига 1.830 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтларида ушланиб, уларни Олтинкўл тумани “Жалабек” МФЙ., ҳудудида жойлашган чойхонада 52 ёшли Хасанбой Я., Россия Федерацияси фуқароси 36 ёшли Муҳиддин М.,лар кутиб ўтирганликлари аниқланиб, уларнинг ёни кўздан кечирилганда, жами 0.78 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Умар Р., Элёрбек Р., Муҳиддин М., ва Хасанбой Я.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиҳёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!