Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани ростми? (ФОТО)

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани ростми? (ФОТО)

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига эски ҳимоя кийимлари берилгани, улар ҳам етарлича эмаслиги ҳақидаги мурожаат тарқалган эди.

Ушбу вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вилоят бўлими, “Коронавирус инфекциясининг Андижон вилояти ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш” бўйича вилоят штаби вакиллари томонидан ўрганилганда юқоридаги мурожаат асоссиз экани аён бўлди.

Маълум бўлишича, жорий йил март ойи давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларига бир ва кўп маротабалик ишлатиладиган ҳимоя кийимлари тарқатилган. Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча равишда вилоят муассасаларига 3 минг донадан зиёд комбинезонлар етказиб берилди. Шундан эҳтиёжга қараб минг донаси вилоят юумли касалликлар шифохонасига тақдим қилинди. Ушбу тиббиёт муассасаси бошқа зарур ҳимоя воситалари билан ҳам етарли даражада таъминланган. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 20 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанмоқда. Шифокорларимиз уларга белгаланган стандартлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Суратларда:

 Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятидан лавҳалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!