Ана холос! Ўзбекистонлик хонанда бировнинг эрини йўлдан уришда ва бола ўғирлашда айбланмоқда

Ана холос! Ўзбекистонлик хонанда бировнинг эрини йўлдан уришда ва бола ўғирлашда айбланмоқда

Ўзбекистонлик қиз На самом деле дастури орқали хонанда Азизани топиб беришни сўради, дея хабар беради Repost.uz .

Аёлнинг сўзларига кўра, қўшиқчи унинг эрини ўзига қаратиб олган ҳамда боласини яширган. Оммавий ахборот воситаларида хонанданинг севгилисининг исми Жанатан Хайдаров эканлиги, унинг 12 ёшли қизи борлиги маълум қилинган.

Маълум бўлишича, Азиза кўп йиллар давомида Хайдаров билан таниш бўлган. У Азизани бола ўғирлашда айблаётган хотинидан болани олиб қўйган.

Хонанда Азиза телекўрсатувга таклиф қилинди. У аёлнинг айбловларини инкор этган, бироқ турмуш ўртоғи қизи билан унинг хонадонида эканини тасдиқлаган. Эркак боласини хотинига беришдан бош тортмоқда.

Азиза Муҳамедова Тошкентда туғилган совет ва ўзбек қўшиқчиси. У 1989 йилдан буён Россияда яшаб келади.ВИА Садо нинг собиқ солисти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!