Ана холос. Россиялик аёл тирик эканини суд орқали исботлади

Ана холос. Россиялик аёл тирик эканини суд орқали исботлади

Иркутск вилоятида яшовчиыаёл тирик эканини тасдиқлаб беришлари#учун судга мурожаат қилди. Бу ҳақда туман прокуратураси сайтида 11 февраль куни хабар берилди.

Нафақахўр бу аёл назорат тафтиш ҳисоботини тақдим этган ва унга пенсия тўламай қўйишгани, банкдаги ҳисоби ёпиб қўйилгани ҳамда тиббий суғурта полисининг тўхтатиб қўйилганидан шикоят қилган.

Текширувлар аёлнинг ҳужжатлардв бир неча ой муқаддам вафот этганини кўрсатди. Август ойидаёқ унинг ўлгани тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган, ФҲДЁ ҳам унинг вафоти тўғрисида маълумотни қайд этган.

Натижада шикоятчининг ўлганлиги тўғрисидаги маълумот суд тартибида бекор қилинди ҳамда унинг конституцион ҳуқуқлари қайта тикланди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!