Ана холос! Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»! (ФОТО)

Ана холос! Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»! (ФОТО)

Замонавий технологиялар, хусусан робототехника турли фан соҳаларида янги ютуқларга эришишда қўл келмоқда. Хусусан, тарихшунослик, археология, биология каби соҳалардаги тажрибалар бунга яққол мисолдир.

Яқинда биолог-эволюционист Жон Ньякатура (John Nyakatura) ҳамда робототехника бўйича мутахасси Камило Мело (Kamilo Melo) бундан 300 миллион йил аввал қирилиб кетган судралиб юрувчининг роботини яратишди.

Orabates pabsti деб номланувчи ушбу жониворнинг скелети 3D-принтерда чоп этиб терилган ва роботлаштирилган механизм билан бирлаштирилган. Ҳосил бўлган роботга OroBOT деб ном беришган. Қирилиб кетган судралиб юрувчининг сақланиб қолган изларига қараб, бу роботга худди оригиналидек юришни ўргатишган.

Шу тариқа, замонавий технологиялар ёрдамида роботлаштирилган скелетларнинг яратилиши қирилиб кетган жониворларни янада пухта ўрганишга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!