Ана холос! Нон паспорт бўйича сотилаяпти

Ана холос! Нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистонда нон паспорт бўйича сотилаяпти, ун харид қилиш учун эса бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак. Бу ҳақда «zamin.uz» нашри маълум қилмоқда.

Ашхободдаги давлат дўконида навбатда турган кишилар сафи тобора кенгайиб бораяпти.

«Издиҳом эртадан кечгача давом этаяпти. Кеча Туркманбоши шоҳкўчасидаги «Миллий маркет»да навбатда туриб, кечга яқин уйга кириб келдим. Бугун эрталаб ишга отланаётиб яна дўкон олди гавжумлигига гувоҳ бўлдим: худди ҳеч ким кечадан бери тарқамагандек. Асосий маҳсулотлар танқис: шакар, ун, мой...

Журналистларнинг ёзишича, Туркманистоннинг кўплаб туманларида ун йўқ, сотилмаяпти. Ун олиш учун бир ой аввал рўйхатга ёзилиш керак экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!