Ана холос! Мухлислар клуб раҳбарияти учун футбол майдонида қабрлар кавлашди

Ана холос! Мухлислар клуб раҳбарияти учун футбол майдонида қабрлар кавлашди

Словениянинг Кршко футбол клуби мухлислари уларнинг севимли жамоаси мамлакат чемпионатининг мусобақа жадвалида охирги ўринда бораётгани, клуб футболчилари эса охирги марта қачон маош олганларини эслай олмасликларидан бамайлихотир ухлай олмаяптилар. Мухлислар бу муваффақиятсизликларда клуб раҳбарияти президент Зоран Омерц ва спорт директори Антони Врдикни айблашмоқда.

Мухлислар шу муносабат билан қуруқ гапдан амалий ишга ўтиб, норозилик акцияси уюштиришди. Улар клуб футбол майдонининг марказида қабрлар қавлаб, унинг олдида клуб хўжайинлари фамилиялари бош ҳарфлари О ва В ни ўрнатишган.

1922 йилда ташкил этилган Кршко чемпионатнинг 24-туридан кейин 16 очко билан мусобақа жадвалининг охирги ўрнини эгалламоқда ва вазиятни тубдан ўзгартириш учун назарий имкониятларга эга. Клубни ундан битта олдиндаги Рудар билан 9 очко ажратиб турибди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!