Ана холос! Коронавирус туркиялик келинларга янги имконият яратди

Ана холос! Коронавирус туркиялик келинларга янги имконият яратди

Туркияда коронавирус пандемияси кўплаб тўй анъаналарини, шу жумладан мажбурий равишда ниқоб кийишни тартибга солишга мажбур қилди.

Ушбу ўзгаришлар келинларга олтинларини намойиш қилишлари учун янги ва жозибали усулни яратишга имкон берди.

Кахраманмарашнинг жануби-шарқий вилоятида ҳунармандлар келинлар учун олтин ва олмос билан безатилган заргарлик ниқобларини ёки тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқаришни бошладилар. Ушбу ниқоблар, услубни йўқотмасдан, COVID-19дан ҳимоя қилади. Ниқобларнинг нархи 8000 лирадан (1150 доллар) 75000 лирагача.

Каҳраманмараш заргарлар палатаси раиси Мустафо Ознинг сўзларига кўра, ниқобларга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

"Биз барча тўйларда келинларнинг юзларида олтин ниқобларни кўришга умид қиламиз", — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!